Ўзбекистон ва Таиланд туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Таиланд туризм маъмурияти ўртасида икки мамлакат туризм бизнеси вакиллари иштирокида кенгайтирилган видеоконференция уюштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Ўзбекистон томонидан республиканинг сайёҳлик салоҳияти, янги сайёҳлик йўналишлари ва имкониятларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, дам олиш жойлари, гастрономия, ҳунармандчилик маҳсулотлари, шунингдек республикада сайёҳларнинг қулай яшаши учун яратилган шароитлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.
Ўзбекистон ва Таиланд туроператорлари ўртасида бўлиб ўтган мунозара давомида томонлар пандемия пайтида ва ундан кейинги даврда туристик саёҳатларни тиклаш ва қўшма экскурцияларни ташкил этиш бўйича фикр алмашди.
Таиланд вакиллари Ўзбекистоннинг буддизм ёдгорликлари мавжуд Сурхондарё вилоятига саёҳатлар уюштиришга қизиқиш билдирилди. Томонлар бу йўналишда ҳамкорлик ўрнатиш ва эпидемиологик вазият барқарорлашгач, қўшма экскурциялар ташкил этиш юзасидан келишувга эришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг