Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 13,1 миллиард долларлик шартнома имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи чоғида жорий йилнинг 17 август куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Саудия Арабистони томонидан инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси – «ACWA Power» бошқарув кенгаши раиси Муҳаммад Абунаян, Саудия Арабистонининг «Dr. Sulaiman Al-Habib Medical Group», «Jamjoom Pharma», «Al-Rajhi International Investment», «Flynas», «Al Safeer Travel, Tourism and Umrah Services», «Silk Road Co.», «Alfaris International Group», «Al-Moatasem Trading Company», «United Feed», «Nesma Infrastructure & Technology», «Mepco», «Almutlaq Group», «Umm Al Qura Development & Construction», «Bin Dawood Holding Company», «Batterjee Group Company», «BMG Financial Advisor» каби 30 дан ортиқ йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва йирик саноат корхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Ўз чиқишлари давомида томонлар ўзаро муносабатларнинг юқори даражаси ва ишончлилигини қайд этиб, бунга икки мамлакат раҳбариятининг турли даражадаги алоқаларни кенгайтиришга бел боғлагани сабабли эришилаётганлигини таъкидладилар. Инвестициявий, саноат ва савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар таҳлил қилинди. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони компаниялари инвестиция битимлари ва савдо шартномалари сонини кўпайтириш ҳамда биргаликда иш олиб борилаётган соҳаларни кенгайтириш мақсадида янада фаол ҳамкорлик қилишга таклиф қилинди.
Саудия Арабистони томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини олқишлади. Хусусан, сўнгги йилларда мамлакатга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантириш мақсадида хорижий инвесторларнинг қулай фаолият юритишлари учун яратилган шароитлар, инвестиция муҳитининг яхшиланганлигига юқори баҳо берилди.
Шунингдек, Саудия Арабистони компанияларига мамлакатнинг саноат салоҳияти, фармацевтика, кимё ва нефть-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Тегишли вазирликлар, идоралар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳар бир соҳанинг инвестиция ва саноат салоҳиятининг тақдимотларини ўтказдилар, аниқ истиқболли лойиҳаларни таклиф этдилар.
Очиқ муҳокамалар сессияси давомида иштирокчилар аниқ лойиҳавий таклифлар, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини ҳимоя қилиш механизмлари, бошқа компанияларнинг муваффақиятли тажрибалари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, «Г2Б» ва «Б2Б» форматларидаги учрашувлар, ўз навбатида, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини таҳлил қилиш, бўлажак шерикларнинг манфаат ва эҳтиёжларини тушуниш, янги ғоялар ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш имконини берди.
Ишбилармонлар Кенгашининг 4-йиғилиши якунида келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда энергетика, кимё саноати, инфратузилмавий ва уй-жой қурилиши, фармацевтика, тиббиёт, транспорт ва логистика соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини белгилаб берувчи 15 та қўшма ҳужжат имзоланди. Шартномаларнинг умумий миқдори 13,1 миллиард доллардан ошди ва бу икки мамлакат ўртасидаги сўнгги 30 йиллик муносабатлар тарихидаги энг катта натижадир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг