Ўзбекистон ва Россиянинг солиқ соҳасидаги ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
Фото: Архив сурат
Жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев бошчилигидаги Ўзбекистон солиқ органлари делегацияси ишчи ташриф билан Россия Федерациясида бўлди.
Ташриф давомида Ш.Кудбиев ва Россия Федерал солиқ хизмати раҳбари Даниил Егоров солиқ соҳасида келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Ўтган 4 йил давомида (2019—2022 йй.) Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилигини ривожлантириш бўйича қўшма техник кўмак лойиҳаси доирасида кўплаб амалий чоралар кўрилди.
Шу вақт ичида назорат-касса техникаларидан фойдаланиш, ҚҚС маъмуриятчилиги ва ЭҲФни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва назорат қилиш бўйича ишлар бажарилди. Бундан ташқари, Солиқ қўмитасининг маълумотларни қайта ишлаш марказларини ҳисоблаш ИТ инфратузилмаси билан жиҳозлаш якунланди.
Ўзбекистон делегацияси Россия Федерал солиқ хизматининг рақамли технологиялари имкониятлари билан танишди, шунингдек, “Россия” халқаро кўргазма-форумига ташриф буюрди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар яқин 2 йил ичида Солиқ қўмитаси ва Россия Федерал солиқ хизмати ходимларини ўқитиш ва тажриба алмашиш юзасидан қатор тадбирлар ўтказиш бўйича “йўл харитаси”ни келишиб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг