Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари Бишкекда икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилди

Жорий йилнинг 25 янар куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича навбатдаги Ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувлар якунланди.
24-25 январь кунлари томонлар амалдаги шартномавий-ҳуқуқий базанинг бугунги ҳолати ҳамда томонларни қизиқтирган соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини янгилаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда экспертлар икки давлатнинг халқаро норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш тажрибасига, жумладан, халқаро ҳуқуқни изчил ривожлантириш ва кодификациялаш масалаларига ҳам эътибор қаратди.
Шунингдек, халқаро шартномаларни нашр этиш, уларни ягона электрон ҳисобга олиш ва архивлашни юритиш тартиби тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Маслаҳатлашув якунлари бўйича Протокол имзоланди.
Маслаҳатлашувлар 2022 йил 3 ноябрь куни Бишкек шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш доирасида бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг