Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш таклифи билдирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Озарбайжонга давлат ташрифи арафасида Боку шаҳрида икки мамлакатнинг 250 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг вакиллари ҳам иштирок этди.
Форумда энергетика, металлургия, шаҳарсозлик, фармацевтика, электротехника, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, шунингдек, нефть ва газ саноати ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгиланди. Ўзбекистон — Озарбайжон инвестициявий компанияси кўмагида металл буюмлар, фармацевтика маҳсулотлари, маиший техника ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.
2022 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 2,5 миллион долларлик фармацевтика маҳсулотлари Озарбайжонга экспорт қилинган бўлса, 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида бу кўрсаткич 128 фоизга ошган. 2024 йилда экспорт ҳажмини 4 миллион долларга етказиш кутилмоқда.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Ўзбекистон) ва Экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги (Озарбайжон) билан фармацевтика соҳасида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.
Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф қилинди. Шу мақсадда икки давлат тадбиркорларини жалб қилган ҳолда Озарбайжонда инсулин, антибиотиклар, юқори технологияли тиббий техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифлари билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг