Ўзбекистон ва Италия жиноятчиликка қарши ҳамкорлик қилади

11:14 29 Ноябрь 2024 Жамият
340 0

Ўзбекистон ва Италия ички ишлар вазирлари Пўлат Бобожонов ва Маттео Пянтедози икки давлат ўртасида соҳавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида учрашув ўтказдилар.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг Италия Республикасига расмий ташрифи (2023 йил 8-9 июнь) якуни бўйича имзоланган “Йўл харитаси“нинг ижроси бўйича Италия томонининг таклифига биноан амалга оширилди.

Учрашувда томонлар 2023 йил июнь ойида Рим шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Италия ҳукуматлари ўртасида ички ишлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим ижросини, шунингдек терроризм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳамда бошқа турдаги трансмиллий жиноятларга қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, ҳуқуқ-тартибот ҳамда рақамли технологияларни соҳага татбиқ этишда идоралараро мувофиқлаштириш механизмини яратиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида истиқболли вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, Италия давлатига ташриф жараёнида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси Италия Давлат полицияси ҳамда Миллий полиция Академияси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?