Ўзбекистон ва Германия тиббий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Фото: Иллюстратив фото
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 12-19 октябрь кунлари амалий ташриф билан Германияда бўлиб турибди.
Делегация вакиллари Германияга ташриф доирасида “Aesculap” раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Унда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот натижасида “Aesculap” академиясида 10 нафар ўзбекистонлик жарроҳлар орасидан етакчи профессионал тренерларни тайёрлаш ва Тошкент шаҳрида “Aesculap” академияси филиалини очиш бўйича келишувларга эришилди.
Ушбу келишувлар ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари учун ўз малакасини ошириш, тиббиёт соҳасидаги илғор услуб ва технологияларни ўзлаштиришда беқиёс имконият тақдим этади. Шунингдек, ўзбекистонлик бўлғуси тиббиёт ходимлари ва мутахассисларга соҳанинг дунёдаги етакчи академиясида таълим олиш, жаҳон стандартларига жавоб берадиган асбоб-ускуналар ва технологиялардан фойдаланишни ўрганиш учун шароит яратади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон тиббиёт олий таълим муассасаларида мазкур академиянинг 11 та бўлимини очиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг