Ўзбекистон ва Германия парламентлараро муносабатлари мустаҳкамланмоқда
«Ўзбекистон-Германия» ва «Германия – Марказий Осиё» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида парламентлараро ҳамкорликни Ўзбекистон — Германия муносабатларининг устувор йўналиши сифатида янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Сенати ва Германия Бундестаги ўртасидаги ҳамкорлик, шу жумладан Парламентлараро иттифоқ ва ЕХҲТ Парламент ассамблеяси доирасида тизимли ва жадал ривожланаётгани, «Ўзбекистон-Германия» ҳамда «Германия – Марказий Осиё» ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлари қонун ижодкорлиги соҳасида самарали платформага айлангани, қўмиталар ўртасида мунтазам мулоқот ва ўзаро ташрифлар долзарб масалаларни муҳокама қилишга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни, шунингдек, таълим ва гуманитар соҳаларда шерикликни кенгайтириш муҳимлигига эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг