Ўзбекистон ва Бешариқ туманларида 900 Мегаваттли қуёш электр станциялари ишга туширилади — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашувда инфратузилмани яхшилаш борасидаги режалар ҳақида маълумот берди.
“Хитойнинг 900 миллион доллар инвестицияси ҳисобига, Ўзбекистон ва Бешариқ туманларида 900 Мегаваттли қуёш электр станциялари ишга туширилади.
Вилоят аҳолисининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, 8 минг километр тармоқ ва 2 мингта трансформатор янгиланади.
Шунингдек, 10 минг километр йўллар ва 170 та кўприк таъмирланади.
Бундан ташқари, 5 минг километр сув тармоқлари ва 900 та сув иншоотибарпо этилади ва таъмирланади. Натижада 2030 йилга бориб, вилоятда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 76 фоиздан 96 фоизга етказилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг