Ўзбекистон ва Беларус: олий ва профессионал таълим ҳамда илмий соҳадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Беларус Республикаси Таълим вазири Андрей Иванес бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Делегацияни олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов қабул қилди.
Учрашув давомида томонлар олий таълим сифатини ошириш, юқори технологик ишлаб чиқаришга асосланган замонавий меҳнат бозори талабларига жавоб берувчи кадрларни ҳамкорликда тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ. Шарипов сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижасида юртимизда 100 та янги олий таълим муассасалари ташкил этилганини, хусусан кўплаб хорижий университетлар ҳам фаолият юритаётганини таъкидлаб, Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти фаолиятига алоҳида урғу берди.
— Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор жиҳатларидан келиб чиқиб, муҳандислик ва техник йўналишларда таълим, энергетика, металлургия, машинасозлик, нефть-газ, қурилиш, енгил саноат, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига кадрлар тайёрлаш сифатини оширишимиз керак, — деди вазир.
А. Иванес икки мамлакат олимлари ўртасида Илмий-техник консорциум ташкил этиш, масофавий таълим йўналишини ривожлантириш, юртимиз коллеж ва касб-ҳунар мактаблари ўқитувчиларини Беларус давлатида стажировкадан ўтишларини ташкил этиш, технопарклар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, талабалар отрядларини ташкил қилиш каби таклифларни берди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон-Беларус қўшма илмий лойиҳалар дастурларини янада ривожлантириш, йирик юқори технологик корхоналарда талабаларнинг амалиёт ўташларини ташкил этиш, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари орасида ташкил этилаётган профессионал таълим маҳорати бўйича халқаро танловларда Ўзбекистоннинг иштирокини янада кенгайтириш, фанлараро йўналишлар бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Бундан ташқари, ҳудудларда профессионал ва олий таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш зарурлиги қайд этилди. Икки давлат олий таълим муассасалари томонидан яратилган юқори технологик маҳсулотларни ички ва ташқи бозорга олиб чиқишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги бўйича фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг