Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё чемпионати саралаши учун якуний таркиби маълум

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё чемпионати саралаши учун якуний таркиби маълум бўлди.
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабарига кўра, ушбу мусобақада 2003 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок этишлари мумкин, бироқ Миллий терма жамоага жалб этилган ёш футболчилар – Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаев бунга жалб этилмаган.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг таркиби:
Дарвозабонлар – Отабек Боймуродов («Бухоро»), Самандар Муратбоев («Олимпик-Мобиуз»), Эдем Неъманов («Динамо»).
Ҳимоячилар – Диёр Ортиқбоев («Хоразм»), Отабек Аҳадов («Сўғдиёна»), Иззатулла Пўлатов («Бухоро»), Маҳмуд Муҳаммаджонов («Динамо»), Муҳаммадрасул Абдумажидов («Пахтакор»), Саидафзал Аҳроров (ОКМК), Жаҳонгир Ўрозов («Динамо»), Дилшод Абдуллаев («Пахтакор»), Зафармурод Абдураҳматов («Насаф»).
Ярим ҳимоячилар – Умарали Раҳмоналиев («Сабах»), Беҳрўз Асқаров («Пахтакор»), Равшан Хайруллаев («Бухоро»), Шерзод Эсонов (эркин агент), Сардор Баҳромов («Бухоро»), Ойбек Ўрмонжонов («Динамо»), Муҳаммадали Ўринбоев («Антверпен»), Нодир Абдураззоқов (ОКМК), Асилбек Жумаев («Сурхон»).
Ҳужумчилар – Зафар Холмуродов (ОКМК), Самандар Мавлонқулов («Сўғдиёна»), Рустам Турдимуродов («Сурхон»).
Эслатиб ўтамиз, саралаш ўйинлари 3-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жой олган гуруҳга Бишкек шаҳри мезбонлик қилади. Ушбу гуруҳда Ўзбекистон U-23 жамоасидан ташқари Қирғиз Республикаси, Фаластин ва Шри-Ланка жамоалари ҳам қатнашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг