Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
Бугун, 5 ноябрь куни Қатарда ўтказилаётган U-17 Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи учрашувлари давом эттирилди. Кун доирасидаги баҳсда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Парагвай миллий жамоаси устидан 2:1 ҳисобида муҳим ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 25-дақиқада очилди — Азизбек Абдумўминов рақиб дарвозасини ишғол этди. 42-дақиқада «Машъал» клуби тарбияланувчиси яна бир бор гол уриб, дублини қайд этди ва Ўзбекистонни ғолибликка олиб чиқди.
Иккинчи бўлимнинг 89-дақиқасида Парагвай терма жамоаси пенальти орқали бир гол қайтаришга муваффақ бўлди, аммо ҳисобни тенглаштириш учун вақт етишмади.
Шу тариқа, учрашув 2:1 ҳисобида Ўзбекистон ўсмирлари фойдасига ҳал бўлди. Бу ғалабадан сўнг «оқ бўрилар» гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилди. «Ж» квартетининг дастлабки ўйинида Панамани 4:1 ҳисобида таслим этган Ирландия ўсмирлар терма жамоаси биринчи ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳдаги навбатдаги беллашувини 8 ноябрь куни айнан Ирландия ўсмирлар жамоасига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг