Ўзбекистон тиббиётидаги ривожланиш Тожикистон ОАВ нигоҳида

10:13 16 Декабрь 2023 Дунё
391 0

Тожикистоннинг «Авеста» ахборот агентлигида Ўзбекистондаги тиббиёт ривожи ҳақида мақола нашр қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё" АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларида ҳам малакали тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти пайдо бўлмоқда. Яқин-яқингача фақат ривожланган хорижий давлатларда амалга оширилаётган мураккаб жарроҳлик операциялари бугун нафақат пойтахт ва вилоят марказларида, балки туманлар миқёсида ҳам амалга оширилаётгани, албатта, тарихий воқеадир.

«Беморларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига жами 520 та ташхис, 28 та диагностик тадқиқотлар, 46 та лаборатория текширувлари, 235 турдаги дори воситалари, 27 та жарроҳлик даволаш усуллари ҳамда 76 та тиббий буюмлар киритилган," - дейилади мақолада.

Қайд этилишича, 2023 йил тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йилига айланмоқда. Йил бошидан буён Ўзбекистонда тиббиёт соҳаси юқори даражада ривожланган давлатлар, жумладан, АҚШ, Германия, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Озарбайжон каби давлатлар билан ҳамкорликда тиббиёт форумлари ўтказилди. Натижада хорижий сармояларни жалб этиш, қатор ноёб операцияларни амалга ошириш, шифокор ва ҳамшираларнинг хорижий клиникаларда тажрибасини ошириш учун кенг имкониятлар очилди.

«Тиббий таълимни ўзгартириш йўлида муҳим қадамлар қўйилди. Хусусан, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура йўналишлари ўқув режаларига «нанотехнология», «тиббий генетика», «ИТ технологиялар» каби фанлар киритилди. Ўқув машғулотлари хорижлик ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда ўтказилмоқда», - дейилади «Авеста» ахборот агентлиги мақоласида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер