Ўзбекистон терма жамоаси самбо бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади
12-14 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги Юнусобод спорт мажмуасида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик самбочилар жами 11 та медални қўлга киритди. Терма жамоа аъзолари: 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медали билан тақдирланди. Терма жамоа таркибида қуйидаги спортчилар совриндор бўлишди:
Олтин:
-58 кг: Баҳодир Бакиев (жанговар самбо);
-88 кг: Ихтиёр Эшмуродов;
-98 кг: Нодиржон Мирхолиқов.
Кумуш:
-79 кг: Улуғбек Раҳмонов;
-64 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо);
-50 кг: Сабина Давлатова;
-79 кг: Фурқат Рўзиев (жанговар самбо);
-88 кг: Соҳибжон Хасанбоев (жанговар самбо).
Бронза:
-59 кг: Ибодатхон Ағозхонова;
+98 кг: Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо);
-71 кг: Истам Қудратов.
Ушбу натижа туфайли сайёрамизнинг уй чемпионатида самбочилар умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Россия вакиллари қўлга киритди (8 олтин, 6 кумуш, 4 бронза), пешқадамдаги учликни Беларус яккакураш усталари (3 олтин, 5 кумуш) ёпди.
Қўмита таъкидлаганидек, Ўзбекистон тарихда биринчи марта бундай юқори натижага эришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг