Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси собиқ клубига қайтди
Фото: «Ордабаси»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шаҳбоз Умаров фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақида қозоқ матбуотида хабар берилмоқда.
Қайд этилишича, Умаров собиқ жамоаси «Ордабаси»га ўтади, томонлар оғзаки келишувга эришган. Шаҳбоз Қозоғистон клуби сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.
Ўзбекистонлик футболчи мавсумнинг биринчи қисмини Қозоғистоннинг бошқа бир жамоаси – «Турон»да ўтказди. Бу вақт мобайнида у жами 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Бироқ клуб молиявий сабаблар туфайли легионер футболчилари билан хайрлашди. Жумладан, Шаҳбоз Умаров ҳам жамоани тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли вингер аввал ҳам Чимкент клуби сафида ўйнаб, Қозоғистон чемпионатида зафар қозонган ҳамда мамлакат кубогини қўлга киритган. Умаров фаолияти давомида ОКМК, «Энергетик-БГУ» ва БАТE жамоаларида ҳам тўп сурган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг