Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Исломободда Покистон Халқ партияси раиси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 8-9 май кунлари Исломободга расмий ташрифи давомида Покистон Халқ партияси раиси Билавал Бҳутто Зардорий билан учрашди.
«Покистонга ташрифимиз чоғида Покистон Халқ партияси раиси Билавал Бҳутто Зардорий жаноблари билан самимий учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Унинг Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатларни самимий қўллаб-қувватлашини юксак қадрлаймиз».
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 8-9 май кунлари расмий ташриф билан Покистонда бўлди. Исломободда бир қатор икки томонлама музокаралар ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг