Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Қирғизистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами юборди
Фото: «Дунё»
Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўш ва Боткен вилоятларида кучли ёмғир ёғиши сабабли, сел-сув тошқинлари юзага келди. Ушбу табиий офат натижасида 10 дан ортиқ одамлар, жумладан ёш болалар вафот этди ҳамда кўплаб аҳоли пунктлари зарар кўрди, 1300 дан ортиқ аҳоли эса доимий яшаш жойидан кўчирилди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон кучли сел-сув тошқинларидан жабр кўрган Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Билдирилишича, Боткен вилоятидаги «Қизил-Қия» чегара назорат ўтиш пунктида Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжар Зупаров, мамлакатимизнинг Қирғизистондаги бош консули Зафарбек Аҳмедов ва қўшни давлат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтган.
Айтилишича, инсонпарварлик ёрдами ҳодисадан энг кўп зарар кўрган Ноокат тумани ҳокимлигига топширилган.
«Қирғизистон томони инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг