Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган қиличбоз ярим финалга чиқди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисе Фахрутдинова ярим финалга чиқди. У бугун замонавий бешкураш бўйича баҳсларда қатнашди.
Қиличбозлик бўйича кечган баҳсларда спортчимиз 220 балл жамғаришга эришди. Энди у 10 август куни ярим финалнинг Б гуруҳи вакиллари орасида иштирокини давом эттиради.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Алисе 1990 йил 23 февралда Москвада туғилган. У 2008 йил Россия спорт устаси, 2009 йил Россия халқаро тоифадаги спорт устаси бўлган. Жамоа ва эстафета бўйича тўрт карра Россия чемпиони бўлган. 2019 йилдан бери Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келади.
Аввалроқ, Баҳодир Жалолов Олимпиада медалини кафолатлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг