Ўзбекистон шахмат бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

17:09 08 Ноябрь 2023 Спорт
290 0

Аввал хабар берганимиздек, шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича FIDE жаҳон чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилиши масаласи кўриб чиқилаётган эди.

Халқаро шахмат федерацияси бу хабарни тасдиқлади. Унга кўра, 26-30 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича FIDE жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

“Халқаро шахмат федерацияси - FIDE Ўзбекистоннинг шахмат бўйича бой анъаналарини ва унинг сўнгги йиллардаги шахмат оламида қудратли давлат сифатида шаклланганлигини эътириф этади. Шахматга бўлган ана шундай фидойилик  ва сармоя бизни ушбу нуфузли мусобақа мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топширишимизга туртки бўлди”, – деган FIDE президенти Аркадий Дворкович.

“Ўзбекистон 2026 йилда Шахмат Олимпиадасига ҳам мезбонлик қилади. Бунда World Rapid and Blitz каби йирик мусобақага мезбонлик қилиш, албатта, Олимпиадага тайёргарликни янада кучайтишга замин яратади”, — дея қўшимча қилган Дворкович.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?