Ўзбекистон Россиядаги миграция рейдларида ўз фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланишини талаб қилди
Фото: ТИВ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашув давомида томонлар Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир долзарб масалаларни батафсил муҳокама қилган.
Муҳокамаларда Россия ҳудудларида фаолият юритаётган Ўзбекистон бош консуллари, Россия томонидан эса дипломатик ваколатхонанинг консуллик бўлими раҳбарияти, миграция масалалари бўйича масъул ходимлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳам қатнашган.
«Ўзбекистон томони миграция текширувлари ва рейд тадбирлари ўтказилаётган жараёнда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг – ҳам қонунга риоя қилаётган, ҳам миграция қонунини бузган фуқароларнинг – ҳуқуқлари ва инсоний қадр-қимматини камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйилмаслиги принципиал аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади», дейилади вазирлик ахборотида.
Қўшимча қилинишича, учрашув томонларнинг миграция жараёнларини тартибга солиш, шунингдек Ўзбекистон фуқароларининг Россияда қонуний меҳнат фаолиятини олиб бориши учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган прагматик ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотни ривожлантиришга интилишини тасдиқлайди.
Шунингдек, томонлар амалий ҳамкорликни доимий равишда такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам консуллик маслаҳатлашувлари ҳамда икки томонлама учрашувлар ўтказиш зарурлигини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг