Ўзбекистон – Россия: транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

18:54 05 Октябр 2023 Сиёсат
643 0

Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон – Россия III ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида транспорт-логистика, саноат, туризм ва ёшлар соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан панель сессиялари бўлиб ўтди.

Хусусан, “Транспорт ва логистика соҳасидаги шериклик: Россия ва Ўзбекистон янги чақириқлар дунёсида” мавзусида ташкил этилган панель сессияда транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди. Иштирокчилар икки мамлакат иқтисодиёти олдида турган мақсадларга самарали эришиш учун транспорт-логистика лойиҳалари, шунингдек, соҳага илғор технологияларни жорий этиш ташаббуслари муҳимлигини қайд этишди.

Тадбир қатнашчилари икки мамлакатнинг шаҳарлари, вилоятлари ва иқтисодий ўсиш марказларини боғловчи транспорт алоқаларини ҳамда умуман Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги таъминот занжирларини ривожлантиришга амалий ҳисса қўшишга интилиб, қуйидагиларга келишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?