Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Спорт курашлари ассоциациясига раҳбар бўлди
Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳамда спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти ва терма жамоа мураббийлари иштирок этди.
Конференция кун тартибидан асосий ўринни ассоциация раиси сайлови эгаллади. Ассоциация Ижроия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, мамлакат Кураш федерацияси раҳбари Ниғматилла Йўлдошев номзодини илгари сурди. Адҳам Илҳамович Йўлдошев ҳақида сўзлар экан, унинг спорт бошқарувидаги бой тажрибаси спорт курашларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан унинг номзодини қўллаб-қувватладилар ва Ниғматилла Тўлқинович Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.
Йиғилиш давомида Ассоциация Бош котиби Шуҳрат Мамадалиев «Лос-Анжелес-2028» ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича режалар билан таништирди. Унда ҳар бир вазн тоифасида асосий ва захира таркиби шакллантирилгани, айниқса, аёллар курашида йўлланмалар сонини ошириш ва юнон-рум курашида натижадорликни кўтариш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, эркин кураш йўналишида ички рақобатни кучайтириш масалалари ҳам кўтарилди.
Тадбир якунида Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари Отабек Муҳаммадалиев ассоциациянинг янги раҳбариятига фаолиятда омад тилади. Қўмитаси раҳбари Ўзбекистон Президентининг спортни қўллаб-қувватлаш бўйича доимий эътибори туфайли янги марраларни забт этиш мумкинлигини билдирган.
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясида янги раҳбариятнинг фаолияти мамлакатда спорт курашларини ривожлантириш ва халқаро миқёсда юқори натижаларга эришиш учун янги қадам бўлиши кутилмоқда. Ассоциациянинг янги стратегиялари ва ислоҳотлари мамлакат спортчилари учун кенг имкониятлар очади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг