Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Венада қандай келишувга эришди?
Австриянинг Вена шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи кўмагида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган "Қирғиз Республикаси Халқаро энергетика инвестиция форуми"нинг биринчи куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам иштирок этмоқда.
“Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон "Қамбарота ГЭС-1" қурилишига тайёргарлик кўришни бошлаш бўйича келишув имзолади", деб ёзмоқда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Уч мамлакатнинг энергетика бўйича масъуллари 10 июнь куни Вена шаҳрида бўлиб ўтган форумда яшил энергия соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган келишувни имзолаган.
Қайд этилишича, "Қамбарота ГЭС-1" лойиҳасини муҳокама қилишдан асосий мақсад Марказий Осиёда тоза энергияга ўтишни жадаллаштириш бўйича салоҳиятни намойиш этишдан иборат.
Форумда соҳанинг 200 нафарга яқин вакиллари иштирок этмоқда. Хусусан, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Австрия, Франция, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия давлатларидан келган вакиллар, Европа Иттифоқ ҳамда бир қатор халқаро молия институтлари мутасаддилари ҳам қатнашяпти.
"Қамбарота ГЭС-1" лойиҳаси Қирғизистон ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон лойиҳага ўтган йили қўшилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг