Ўзбекистон Қирғизистон пойтахтида савдо уйи очишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Қирғизистон пойтахтида савдо уйи очиш ва Бишкек-Тошкент логистика йўлаги лойиҳасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги маълум қилди.
Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Бахит Сидиқов ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев ўртасидаги учрашув бўлиб ўтиб, унда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда мамлакатлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард АҚШ долларига етказиш режаси муҳокама қилинди. Шунингдек, Қирғизистон томони ҳам Тошкентда савдо уйи очиш мақсадини маълум қилган.
Таъкидлаш жоиз, 2024 йилда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 846 миллион долларни ташкил этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг