Ўзбекистон Қатарга қарши: бугунги ўйин ҳақида нималар маълум?

11:17 14 Ноябрь 2024 Спорт
264 0

Бугун Доҳада жойлашган Жассим Бин Ҳамад стадионида Жаҳон чемпионатига саралашнинг сўнгги босқичининг 5-турида Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари тўқнаш келади. Ушбу учрашув икки жамоа учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Бугунги ғалаба Қатарга умид берса, Ўзбекистонни АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўладиган ЖЧга чиқишини тезлаштиради.

Учрашувда кореялик ҳакамлар бригадаси, Ким Жонгҳёк бошлигидаги жамоа ишлайди. Шунингдек, мезбонлар қизил либосда, Ўзбекистон жамоаси оқ либосларда майдонга тушиши ҳам маълум қилинган.

Гуруҳдаги вазиятга келсак, 4 турдан сўнг Ўзбекистон ва Эрон бир хил 10 очкодан тўплаб, жадвални бошқариб турибди. Қатарда эса 4 очко бор ва 4-ўринда кетмоқда.

Ўзбекистон ҳамда Қатар жамоалари 15 бор расмий учрашувларда қатнашган. Учрашувларнинг 9 тасида ўзбекистонликлар ғалаба қозонган, 4 учрашувда қатарликларнинг қўли баланд келган. Баҳсларнинг 2 тасида дуранг қайд этилган.

Сўнгги учрашув икки жамоа ўртасида Осиё Кубоги доирасида кечган эди. Учрашувнинг асосий вақтида дуранг қайд этилган ўйинда Ўзбекистон жамоаси пеналтилар цериясида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Маълум қилинишича, истеъдодли ҳужумчи Остон Ўрунов учрашувда қатнаша олмайди. Унинг ўрнига «Нефтчи» клуби футболчиси Азизбек Амонов жалб этилган. «Қолган барча футболчилар баҳсга тайёр», дейилади хабарда. Қатарда эса йўқотишлар йўқ.

2025 йилни ҳамюртларимиз Тошкентда Қирғизистонга қарши учрашув билан бошлайди. Катанец шогирдлари назарий жиҳатдан имкониятлари ўзлари билан тенг жамоаларга қарши навбатдаги 3 баҳсда 9 очко олишни уддаласа, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин. Бу учун форсларда ҳам ишончли ўйин бўлиши керак.

Қатар — Ўзбекистон учрашуви 14 ноябр Тошкент вақти билан 21:15 да Жассим бин Ҳамад стадионида старт олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер