Ўзбекистон-Қатар: Тошкентда Ҳукуматлараро комиссиясининг 1-йиғилиши ва кенг кўламли бизнес-форум бўлиб ўтади
Фото: Халқ сўзи
Жорий йилнинг 14 март куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Қатар Давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳашем билан учрашди. Суҳбат чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаковнинг жорий йил февраль ойида Доҳага ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди. Гап март ойида икки давлат ўртасида Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 1-йиғилиши ҳамда Тошкентда икки давлатнинг қўшма бизнес-форумини ўтказиш ҳақида кетмоқда.
Музокаралар чоғида икки давлат ўртасида амалда бўлган барча келишувларнинг самарали ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш, бизнес тузилмалари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш, тўсиқлик қилувчи муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган ечим топиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.
Учрашув якунлари бўйича қатор қўшма лойиҳаларни, жумладан Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида буғ-газ электр станцияларини қуриш, шунингдек, сайёҳлик оқими ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида Qatar Airways томонидан икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ташкил этиш бўйича ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштиришга келишилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг