Ўзбекистон — Қатар: Ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига ташриф билан келган Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жосим Ол Соний билан учрашди.
Айтиш жоизки, бу Қатар Ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Ўзбекистонга илк расмий ташрифидир.
Музокаралар чоғида сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон — Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди.
Турли даражаларда бўлиб ўтадиган расмий учрашувларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди. Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини қайта тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзуидаги юқори даражали халқаро конференцияда Қатар томонининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида “Ҳаво қатнови тўғрисида”ги битим имзоланди. Унга кўра, “Доҳа — Тошкент — Доҳа” йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.
“Халқ сўзи”.
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг