«Ўзбeкистон Қаҳрамонлари» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

16:05 30 Июнь 2022 Маданият
1476 0

Фото: Акмалжон Муҳаммадов

Самарқанд шаҳрида «Янги Ўзбекистон — инсон қадри улуғланган юрт» шиори остида бўлиб ўтаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида «Ўзбекистон Қаҳрамонлари» китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Қаҳрамони, маънавият фидойилари, олимлар, зиёлилар ва ёшлар иштирок этди.

Тақдимот маросимини Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов очиб берди ва олиб борди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида «Ўзбекистон Қаҳрамонлари» китоби чоп этилди. 

Мазкур китоб-альбом миллатимиз қаҳрамонларига эҳтиром сифатида яратилди. Унда Ватанимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб, «Ўзбекистон Қаҳрамони» юксак унвони ҳамда «Олтин Юлдуз» медали билан тақдирланган бир юз уч нафар юртдошимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.

Мазкур китобда ҳаётнинг турли синовларига қарамай сабот билан меҳнат қилиб, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилган давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, ишчию хизматчилар, устозлар, деҳқону чорвадорлар, санъат ва маданият ходимлари, хуллас, барча жабҳаларда олиб борилаётган юксак бунёдкорлик ишларида доимо камарбаста бўлган замондошимизнинг умр йўллари акс этади.

Тадбирда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти, Муножат Йўлчиева, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Сенат аъзоси Фармон Тошев ва бошқалар қатнашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер