Ўзбекистон Президенти олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида вазир давлатимиз раҳбарига БАА Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум ва вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Қабул қилинган "йўл харитаси" асосида устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил январь ойида БААга амалга оширган ташрифининг тарихий якунлари, натижада икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва тўғридан-тўғри парвозлар сони барқарор ошиб бормоқда. Амирликларнинг етакчи компаниялари иштирокидаги лойиҳалар портфели қарийб 20 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон ҳудудларида "яшил" энергетика, электротехника, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, коммунал ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Таиланд ва Камбоджа ўртасида тўқнашувлар авж олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг