Ўзбекистон Президенти «Марказий Осиё — ЕИ» саммитида нутқ сўзлайди ва Тошкентда Европа кенгаши Президентини қабул қилади
Фото: president.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Тадбирда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель ва минтақамиз мамлакатларининг етакчилари иштирок этиши кўзда тутилган.
Саммит кун тартибига мувофиқ, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Шу кун кечаси Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Республикасига келиши кутилмоқда.
28 октябрь куни Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади.
Олий мартабали меҳмон юртимизга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг