Ўзбекистон Президенти Хитой миллий нефть-газ корпорацияси билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Пекин шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “China National Petroleum Corporation” (CNPC) компанияси директорлар кенгаши раиси Дай Хоулянни қабул қилди.
Хитой миллий нефть-газ корпорацияси углеводород хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича юқори технологик лойиҳаларни мамлакат ичида ва ташқи бозорларда амалга оширишга ихтисослашган дунёнинг энг йирик энергетика компанияларидан биридир. Компаниянинг бозор капиталлашуви 200 миллиард доллардан зиёд.
Учрашувда CNPCнинг мамлакатимизга киритган тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 5 миллиард доллардан ошгани таъкидланди.
Хитой компанияси билан инвестициявий ҳамкорлик портфелини кенгайтириш ва ерости табиий газ сақлаш иншоотларини қуриш, инфратузилмани модернизация қилиш, замонавий метрологик стандартлар ҳамда инновацион ечимларни жорий қилиш лойиҳаларини илгари суриш режалари кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг