«Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси ташкил этилди.
Уюшма тузилмасида тизимли муаммоларни бартараф этиш, маркетинг инновацияларини фаол жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли ва устувор йўналишларини аниқлашни таъминловчи маслаҳат органи — Пахта-тўқимачилик кластерлари кенгаши ҳам тузилади.
Шунингдек:
- пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ҳамда улар томонидан лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш;
- пахта-тўқимачилик кластерларини ҳудудлар салоҳиятининг ривожланиш истиқболларидан, хомашё базаси, мавжуд инфратузилма, меҳнат ресурслари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда жойлаштиришга кўмаклашиш;
- пахта хомашёсини етиштириш жараёнига илғор агротехнологиялар ҳамда ресурсларни тежайдиган техника ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари билан фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг шаффоф механизмини яратиш;
- юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини кенгайтириш ҳамда мазкур жараёнларга рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
- пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ривожлантириш учун унификацияланган имтиёз ва преференциялар кўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кабилар уюшманинг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Бундан ташқари:
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро муносабатларни такомиллаштириш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилади. Уларнинг фаолияти идоралараро комиссия ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан баҳоланиши белгиланди.
Қарор билан, шунингдек:
- пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом;
- пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича идоралараро комиссия таркиби;
- пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг намунавий таркиби ҳам тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг