Ўзбекистон ОТМлари QS рейтинг агентлиги саммитида қатнашмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
2023 йил 7–9 ноябрь кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “QS Higher Education Summit Asia Pacific 2023” саммитида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари масъулларидан иборат делегация фаол иштирок этмоқда. Олий таълим муассасалари учун алоҳида павильон ажратилган бўлиб, унда олийгоҳларнинг илмий-педагогик фаолияти ҳақида маълумотлар берилмоқда.
Мазкур тадбир олий таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро нуфузни ошириш, халқаро рейтинг ташкилотлари рўйхатига кириш имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, мазкур саммит доирасида “QS Quacquarelli Symonds” халқаро рейтинг агентлиги томонидан “QS Дунё университетлари рейтинги: Осиё 2024” рейтингини эълон қилиш кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтиши айтилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг