Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Озарбайжон Миллий Межлиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова ўртасидаги учрашув доирасида 2025–2026 йилларга мўлжалланган Парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («йўл харитаси») имзоланди.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни аниқ мақсадлар ва амалий йўналишлар асосида мустаҳкамлашга хизмат қилади. Томонлар бу режа икки мамлакат ўртасидаги интеграция жараёнларида муҳим асос ва «йўл харитаси» бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.
Учрашув доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида Парламентлараро комиссия фаолияти регламенти ҳам имзоланди.
Ушбу регламент икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасида тизимли мулоқот ва ҳамкорликни таъминлашда муҳим восита бўлиши қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг