Ўзбекистон Нотариал палатаси 4 ёшга тўлди
“Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони билан 2020 йил 22 январда ташкил топган Ўзбекистон Нотариал палатасининг ўз олдига қўйган асосий мақсадлари — Фаол ва қонун доирасида фаолият юритаётган нотариусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қонун ва нормаларга риоя этган ҳолда аҳолига юксак савияда ҳуқуқий хизмат кўрсатаётган нотариусларни рағбатлантириб бориш, нотариат соҳасида Ўзбекистон амалиётини хорижга олиб чиқиш орқали мамлакат имиджи яхшиланишига ҳисса қўшишдир.
Тарихан жуда қисқа давр ичида мазкур нодавлат нотижорат ташкилот тараққиёт томон катта қадам қўйди. Бор-йўғи тўрт йилда амалга оширилган ишлар мамлакатимиз нотариуслари фаолияти ҳамда уларни бирлаштириб турган Ўзбекистон Нотариал палатасининг фаолияти халқаро миқёсда эътироф этилиб келинмоқда. Соҳадаги ишларни сифат жиҳатдан яхшилаб бориш учун халқаро алоқалар ривожлантирилиб, энг илғор хорижий тажрибалар амалиётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, ташкил топганига атиги 1 йил тўлганида Нотариал палата Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди, ривожланган 16 та чет эл давлатлари нотариал тизимлари билан ҳамкорлик меморандумлари тузилди ҳамда илғор чет эл тажрибасини нотариат соҳасига жорий қилиш билан бирга, Ўзбекистон нотариати тажрибасини оммалаштиришга улкан ҳисса қўшилди. Нотариал палата раиси Д.Ашуров ўтган 2023 йил февраль ХНИнинг халқаро нотариал ҳамкорлик комиссия вакили этиб, 2023 йил июль ойида Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари бўйича Кенгаш президенти этиб, 2023 йил ноябрь ойида ХНИ Бош Кенгаши аъзоси этиб сайланди. Октябрь ойида Самарқанд шаҳрида Халқаро даражада 2 та конференция юксак савияда ўтказилди. Бунинг барчаси Ўзбекистон нотариат тизими ва унинг етакчисини халқаро даражада тан олинганлигидан далолатдир.
Бугунги нотариат бундан 4 йил олдинги нотариатдан тубдан фарқ қилади.
Сўнгги йилларда нотариат тизимини ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим амалий қадамлар натижасида аҳолига нотариал хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланди, соҳада қонунийлик таъминланиши даражаси кескин ошди. Ўз навбатида, аҳолининг ҳам нотариуслардан норозилик кайфияти барҳам топди.
Эндиликда фуқароларимиз онлайн нотариал хизматлардан бемалол фойдалана олишлари мумкин. Маълумот тўплаш учун идорама идора сарсонгарчиликларга чек қўйилди. Бунда, албатта, “Notarius” автоматлаштирилган ахборот тизимининг ҳиссаси катта.
Бугунги кунда Палатага аъзо бўлган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони 1000 нафардан ортиқни ташкил этади. Нотариусларнинг малакаси Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда тинимсиз ошириб борилмоқда. Нотариал идораларда замонавий технологиялар, барча аҳолига хизмат кўрсатувчи давлат ташкилотлари интеграция қилинган электрон база кўмагида ҳар томонлама қулай хизматларни йўлга қўйилган. Аҳолининг ҳуқуқий билими ошишига онлайн ва офлайн кўмаклашилмоқда. Ҳар йили Нотариал палата ўз ҳамкорлари иштирокида ўтказилаётган республика миқёсидаги акцияларда минг-минглаб фуқароларимизга нотариуслар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.
Ўзбекистон Нотариал палатаси ишончли ҳамкорлар кўмагида соҳани тобора такомиллаштириш йўлида тўхтамайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг