Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари АҚШга ташриф буюрадилар

Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, халқимиз учун эзгулик, мурувват ва меҳр-оқибат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш мақсадида шу йилнинг 20 апрелдан 2 майгача ўзбекистонлик бир гуруҳ имом-хатибларнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи ташкил этилмоқда.
АҚШдаги дипломатик ваколатхонамиз ташаббуси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ташриф доирасида имом-хатиблар юртдошларимиз истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган Американинг 6 та шаҳрида бўладилар. Хусусан, 20 апрель куни Вашингтон шаҳрига, 21 апрелда Филаделфияга, 22 апрелда Нью-Йорк, 23 апрелда Синсиннатига, 24 апрелда Чикагога, 25 апрелда Орландога ташриф буюришади.
Ташриф давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларининг ватандошлар, миллий диаспоралар етакчилари билан учрашувлари, ҳамда маҳаллий масжидларда ислом динининг қадриятлари, радикализмга қарши курашиш, АҚШда яшовчи ўзбек ёшлари ўртасида экстремистик ғоялар тарқалишини олдини олиш ҳақида маърузалар билан чиқишлари кутилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон имом-хатибларининг АҚШ расмий, диний ва жамоат доиралари вакиллари иштирокидаги конфессиялараро ифторлик, шунингдек, юртдошларимиз ташаббуси билан қурилган масжидларнинг тантанали очилиш маросимларида иштирок этишлари ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистонлик имом-хатибларнинг АҚШга ташрифи доирасида АҚШ Давлат департаменти, Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссиясида алоҳида учрашув ва музокаралар ўтказилиши кутилмоқда. Шунингдек америкалик эксперт ва жамоат доираларини Ўзбекистонда диний бағрикенглик тамойилларини таъминлаш ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш учун амалга оширилган ишлар ҳақида хабардор қилиш мақсадида АҚШ Тинчлик институти таҳлил марказида брифинг ўтказиш ҳам режалаштирилган. Ўзбекистонлик имом-хатиблар AҚШнинг Шарқий қирғоғида жойлашган, Aмерика мусулмонларининг асосий ибодат маскани ва Виржиния штатидаги 5000 дан ортиқ оилаларга хизмат кўрсатувчи AДAМС марказига ташриф буюришади ҳамда ушбу марказ билан ислом асослари ва араб тиллани ўрганиш бўйича ҳамкорликни йўлга қуйиш масалаларини муҳокама қилишади. Ушбу кенг кўламли ташриф давомида икки давлат диний идоралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш, академик алоқалар кучайтириш, араб тилини ва ҳадис илмига ўқитишда фикр алмашиш, америкалик зиёрат саёҳатларининг Ўзбекистонга ташрифларини муҳокама қилиш ҳам кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг