Ўзбекистон мудофаа бюджети бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон 2,8 миллиард доллар мудофаа бюджети билан Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Global Firipowerning» 2025 йилги ҳисоботида қайд этилган.
Халқаро мудофаа шарҳида таъкидланишича, Ўзбекистон мудофаа бюджети билан Мянмадан (2,94 миллиард доллар) кейинги 63-ўринни банд этган.
Рейтинг жадвалида юртимиздан кейинги ўринларда 2,04 миллиард АҚШ доллар бюджет билан Қозоғистон, 1,1 миллиард доллар билан Туркманистон, 446 миллион доллар билан Тожикистон ва 221 миллион долларлик бюджет билан Қирғизистон жойлашган.
GF маълумотларига кўра, мудофаа бюджети энг юқори бўлган топ бешта мамлакат — АҚШ (895 миллиард доллар), Хитой (267 миллиард доллар), Россия (126 миллиард доллар), Ҳиндистон (75 миллиард доллар) ва Саудия Арабистонидир (74 миллиард доллар).
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ҳарбий салоҳияти бўйича 145 мамлакат орасида 58-ўринни эгаллади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг