Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича охирги 4 йилда 65 поғонага юқорилади

13:55 06 Март 2025 Жамият
183 0

Глобал интернет тезлигини ўлчаш ва таҳлил қилиш билан шуғулланадиган «Ookla» ташкилоти Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда мобил интернет тезлиги бўйича катта кўрсаткичларга эришганини қайд этди. Бу ҳақида «ЎзА» маълум қилди.

Унга кўра, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов «MWC Barcelona – 2025» Жаҳон мобил конгресси доирасида «Ookla» ташкилоти президенти ва бош директори Стивен Бе, Стратегия бўйича бош директор Чип Стренж ҳамда ташкилотнинг Шимолий Осиё ва Марказий Осиё минтақалари бўйича савдо директори Виктор Зенг билан учрашди.

Ушбу мулоқот жараёнида интернет инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда сифат мониторингини кучайтириш бўйича фикр алмашилган.

Учрашув давомида «Ookla» ташкилоти вакиллари Speedtest Global Index натижаларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон 133 ўринни эгаллагани, 2025 йил январь ҳолатига кўра мамлакат ушбу рейтингда 68 ўринга кўтарилгани, шу тариқа Ўзбекистон 2020 йилдан бери 65 поғонага юқорилаганини таъкидлаган.

«Мулоқот давомида ҳудудларда 5G технологиялари жараёнларини жадаллаштириш, мобил алоқа операторлари учун инновацион технологик ечимларни синовдан ўтказиш ва уларнинг халқаро тажрибага асосланган ҳолда ривожланишини қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам кўриб чиқилган», — дейилади «ЎзА» хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер