Ўзбекистон ММА бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

17:17 27 Август 2024 Спорт
361 0

Фото: Спорт вазирлиги

Ўзбекистонда аралаш жанг санъатлари бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов 26 август куни Халқаро аралаш жанг санатлари (IMMAF) федерацияси президенти Керрит Браун билан учрашган.

Учрашув давомида жорий йилда Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатларининг ҳаваскорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласи муҳокама қилинган ва томонлар ўзларининг ташаббус ва таклифларини билдирган.

Керрит Браун мазкур мусобақани ўтказиш ва келгусида ушбу анъанани сақлаб қолиш борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?