Ўзбекистон миллий терма жамоаси Африканинг қайси мамлакатлари билан ўйнаган?
Бугун, 14 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган «Аl Аin Cup» турнири доирасида Миср терма жамоаси билан куч синашади.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу вақтга қадар Африка қитъасининг 7 та терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказган. Миср «оқ бўрилар»нинг Африкадаги саккизинчи рақиби ҳисобланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу вақтга қадар Африка минтақасининг Нигерия, Буркина-Фасо, Марокаш, Сенегал, Уганда, Жанубий Судан ва Камерун терма жамоалари билан куч синашган. Ушбу ўйинларда қайд этилган натижалар:
- Ўзбекистон 2:3 Нигерия (1995, Тошкент)
- Нигерия 1:0 Ўзбекистон (1995, Лагос, Нигерия)
- Ўзбекистон 1:0 Буркина-Фасо (2016, Тошкент)
- Сенегал 1:1 Ўзбекистон (2016, Касабланка, Марокаш)
- Марокаш 2:0 Ўзбекистон (2016, Касабланка, Марокаш)
- Ўзбекистон 3:0 Жанубий Судан (2022, Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари)
- Ўзбекистон 4:2 Уганда (2022, Наманган)
- Камерун 0:2 Ўзбекистон (2022, Гоянг, Жанубий Корея)
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Миср ўйини Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг