Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 карра жаҳон чемпионига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига жиддий ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Маълумотларга кўра, ушбу ўйин 13 октябрь санасида Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш керакки, бунгача Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвай терма жамоаси билан 2 марта ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказган.
Дастлабки баҳс 2018 йилги жаҳон чемпионати олдидан Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтган. Қизиғи, унда ҳам терма жамоамизни Тимур Кападзе бошқарган. Мазкур ўйинда Луис Суарес, Хосе Мария Хименес ва Де Арраскаэта томонидан киритилган голлар эвазига мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Иккинчи баҳс 2019 йилнинг 22 март санасида Хитой мезбонлиги остида ўтган «China Cup» мусобақаси доирасида ўтказилган. Ушбу ўйинда ҳам Уругвай терма жамоаси 3:0 ҳисобида зафар қучган. Голларга «Жирона» футболчиси Кристиан Стуани (2 та) ва «ПСВ» аъзоси Гастон Перейро муаллифлик қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг