Ўзбекистон Миллий кино фонди веб-сайти ҳамда Миллий фильмлар веб-портали яратилади
Ҳукумат қарори билан 2019–2021 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Дастур миллий веб-ресурслар сонини ўсиши, уларни Интернет тармоғида илгари суриш ва оммалаштириш учун шароит яратиш каби қатор масалаларни назарда тутади.
Дастурга мувофиқ, мактабларда “Информатика” фани дастури ва ўқитиш методологияси илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кино фонди веб-сайти ҳамда Миллий фильмлар веб-портали яратилади.
Дастурга кўра, “Википедия” интернет энциклопедиясига Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари ва спорт ташкилотлари фаолияти тўғрисида маълумотлар жойлаштирилади.
Интернет тармоғининг UZ доменида фойдали таълимий-маърифий ва мавзули веб-ресурсларни яратувчи муаллифлар ва дастурчиларни рағбатлантириш мақсадида болалар ва ўсмирлар учун яратилган интернет-лойиҳалар республика танлови ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг