Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат деб топилди. Бошқалар-чи?
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат сифатида қайд этилди. У рейтингдаги Қозоғистон ва Қирғиз республикасидан хавфсизроқ деб топилган. Рейтинг халқаро «Numbeo» портали томонидан 2024 йилнинг биринчи ярми учун эълон қилинди.
146 та давлат ичида ўтказилган жиноятчилик ва хавфсизлик индекслари асосида тузилган рўйхатда Ўзбекистон 120-ўринни эгаллаган. Жиноят индексида 29 балл, хавфсизлик индексида 71 балл билан Ўзбекистон хавфсизлик бўйича минтақавий етакчи сифатида қайд этилди.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, хусусан, Қозоғистон жиноят индекси бўйича 45.6 ва хавфсизлик бўйича 54.4 балл, Қирғизистон эса мос равишда 54.1 ва 45.9 балл тўплаган. Туркманистон ва Тожикистон эса ушбу рейтингга киритилмаган.
«Numbeo» портали шаҳарлар ва мамлакатлар ҳақидаги дунёдаги энг йирик маълумотлар базаси ҳисобланиб, бундай рейтингларни аҳоли ва ташриф буюрувчиларнинг фикри асосида шакллантиради.
Портал турли омиллар, жумладан, жиноятчилик даражаси, соғлиқни сақлаш, яшаш нархи ва йўл ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва бутун дунё бўйлаб яшаш шароитларининг тўлиқ кўринишини тақдим этади.
Аввалроқ, янги миллий туризм бренди яратилиши бўйича Президент Фармони имзоланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг