Ўзбекистон Марказий Осиёда илк бор ММА бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

12:05 31 Январь 2024 Спорт
520 0

“Hilton” меҳмонхонасида Халқаро аралаш жанг санъатлари (IMMAF) федерацияси президенти Керрит Браун, ташкилот бош ижрочи директори Денсин Уайт ва Осиё қитъаси директори Виссам Аби Надер иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов, Мудофаа вазири ўринбосари Алишер Норбаев ва МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов ҳам иштирок этди.

Анжуман давомида 2024 йилда Ўзбекистонда илк бор ММА бўйича ҳаваскорлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилиши расман эълон қилинди. Қайд этиш лозимки, бундай мусобақа Марказий Осиёда илк бор ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер