Ўзбекистон Кувайтни енгган ўйиндан фоторепортаж

10:33 10 Октябр 2025 Жамият
219 0

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»

Тошкентдаги «Олимпия» стадионида 9 октябрь куни бўлиб ўтган халқаро ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Фабио Каннаваро бошчилигида илк синовини муваффақиятли ўтказди. Терма жамоамиз Кувайт устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, янги бош мураббий даврини чиройли ғалаба билан бошлади.

Ўйиндаги ҳисоб 10-дақиқада очилди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Отабек Шукуровнинг пасидан сўнг Ҳожимат Эркинов индивидуал маҳоратини намоён этиб, ҳисобни 2:0 га етказди.

Иккинчи бўлимда ҳам Ўзбекистон устунликни сақлаб қолди. Элдор Шомуродов ва Эркинов бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштирди, бироқ ҳисоб ўзгармади. Шукуров пенальтини амалга ошира олмаган бўлсада, умумий ўйин жамоанинг янги руҳини ва интизомини намоён этди.

Қуйида «Халқ сўзи» фотомухбири Акмал Муҳаммадов томонидан олинган «Олимпия» стадионидаги учрашувдан энг ёрқин лаҳзаларни томоша қилинг!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?