Ўзбекистон кубоги: ғолиблар аниқланди

17:17 01 Декабрь 2022 Спорт
888 0

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил учун Республика календарь режасига мувофиқ, Таэквондо IТF йғналиши бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги 24 — 27 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрининг "Юнусобод спорт мажмуаси"да ўтказилди.

Кубокда спортчилар Таэквондо IТFнинг шахсий массоги , жамоавий массоги ва шахсий тул, селдефенс йўналишилари бўйича ўзаро баҳслашдилар. Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Таэквондо IТF миллий ассоциацияси президенти Лазиз Ҳасанов бошчилигида ўтказилган ушбу мусобақада 3000 га якин спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Ушбу нуфузли мусобақада терма жамоа аъзолари яна бир бор кўрикдан ўтказилиб,  2022 йил 8 — 12 декабрь кунлари Минск шаҳрида булиб ўтадиган Жаҳон кубогига ва 2023 йил 13-14 август кунлари АSШда режалаштирилган халқаро турнири чемпионатига саралаб олинди.

Умумжамоа ҳисобида ўринлар таэквондочилар орасида қуйидагича тақсимланди:

— 1-ўрин - Тошкент вилояти

— 2-ўрин - Тошкент шахри

— 3-ўрин - Бухоро вилояти

— 4-ўрин - Сурхандарё вилояти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер