Ўзбекистон Кения билан дипломатик алоқалар ўрнатди
Ўзбекистон ва Кения ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Кения Бош вазири ва ташқи ишлар ва диаспора ишлари бўйича вазири Мусалия Мудавади билан учрашув ўтказилган.
Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган мазкур учрашувда Ўзбекистон ва Кения ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирокида тегишли Коммюнике имзоланган.
«Кения Африканинг энг динамик иқтисодиётларидан бири ва технология ҳамда инновациялар маркази сифатида жадал тараққиёт намоён этмоқда. Биз икки халқ манфаатларига бевосита фойда келтирадиган самарали ҳамкорлик имкониятларининг кенг доирасини муҳокама қилдик», — дейилади хабарда.
Шу тариқа, Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган мамлакатлар сони яна биттага кўпайиб, 164 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Шарқий Африкада жойлашган Эритрея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг