Ўзбекистон Эритрея билан дипломатик алоқалар ўрнатди
Ўзбекистон ва Шарқий Африкада жойлашган Эритрея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Бу ҳақда Эритреянинг БМТдаги (Нью Йорк) доимий ваколатхонаси Х саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 11 июль куни Ўзбекистон ва Эритрея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланган. Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ҳамда Эритреянинг БМТдаги доимий вакили София Тесфамариам Йоханнес имзолаган.
Шу тариқа ушбу мамлакат Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 161-давлат бўлди.
Маълумот учун, Эритрея Африка қитъасининг шимоли-шарқида, Қизил денгиз бўйида жойлашган, у Судан, Эфиопия ва Жибути билан чегарадош ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг