Ўзбекистон ИШИДга қарши глобал коалицияга қўшилди

13:01 10 Апрель 2025 Дунё
328 0

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вашингтонда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц билан учрашув ўтказди.

Рубио ўзбекистонлик ҳамкасбига АҚШдан депортация қилинган фуқароларни қайтаришга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирган. Шунингдек, у давлатимизнинг ИШИДга қарши кураш бўйича глобал коалицияга тўлақонли аъзо бўлганини олқишлади.

«Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий алоқаларни ривожлантириш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича умумий қарашларимизни чуқурлаштириш каби муҳим йўналишлар кун тартибимиздан ўрин олди», — деб ёзган Саидов Рубио билан учрашув ҳақида.

Бундан ташқари, Бахтиёр Саидов Вашингтонда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц билан ҳам мулоқот ўтказди. Унда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга бўлган содиқлик тасдиқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер