Ўзбекистон илк бор триатлон бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади
Шу йил 18-19 май кунлари Самарқанд шаҳри триатлон ва пара-триатлон бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, кеча кўҳна шаҳарда юртимизда илк бор ўтказиладиган бундай нуфузли мусобақага бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икрамов, Халқаро триатлон иттифоқи мутасаддилари, Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбарияти, мусобақада иштирок этадиган таниқли атлетлар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Вазир Адҳам Икрамов давлатимиз раҳбарининг спортга қаратаётган катта эътибор ва ғамхўрлиги билан сўнгги йилларда барча йўналишлар қатори триатлон ҳам улкан ўсишга эришаётгани, терма жамоа учун барча шароитлар яратиб берилаётгани, юртимизда йирик мусобақаларни ўтказиш орқали ушбу спорт оммавийлиги оширилаётгани ҳақида тўхталди. Ўз навбатида, халқаро мутахассислар Ўзбекистон триатлон федерацияси бир неча йил аввал ташкил топганига қарамасдан жуда катта ўсишга эришганини алоҳида таъкидлашди.
Мусобақада жаҳон элитасидаги 100 нафар кучли атлет иштирок этади. Улар орасида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини учратиш мумкин. Дастурга кўра, баҳслар Олимпия масофасида ўтиб, спортчилар 1.5 км сузиш, 40 км велопойга ва 10 км югуриш бўйича рақобатлашадилар.
Анжуман давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг